Турдимовга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
09 Декабрь 7801 1 дақиқа
Отабек Тўрабекович Мавлонбердиев Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлган.
Отабек Мавлонбердиев ушбу тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Янги лавозимда у 2023 йилдан буён ишлаб келаётган Бекзод Базарбаевич Исматов ўрнини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Live
Барчаси