Тунисдаги теракт бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди
Олам
−
06 Март 2020
6637Тунисдаги АҚШ элчихонасида худкуш-террорчи томонидан уюштирилган теракт оқибатида хавфсизлик органи ходимларининг 5 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда “Mosaique FM” хабар бермоқда.
Террорчи элчихона ёнида мотоциклида йўлма-йўл хавфсизлик кучларига ҳужум қилган ва ўзининг “худкуш камари”ни ишга солган.
"Бухейра туманидаги AҚШ элчихонасида содир этилган теракт оқибатида беш нафар хавфсизлик хизмати ходими турли даражадаги тан жароҳати олди", деб хабар беради радиостансия ўз манбаларига таяниб. Қуролланган шахснинг ўзи портлаш натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган.
Тунисда фавқулодда ҳолат 2015 йилдан бери амал қилмоқда. 2015 йил июнь ойида Туниснинг Соуссе вилоятидаги Эл-Кантауи курортида содир этилган терактда 40 киши ҳалок бўлган эди. Пойтахтдаги Бардо миллий музейи ҳам ҳужумга учраганди. 2015 йил ноябрь ойида эса мамлакат пойтахтида худкуш-террорчи президент қўриқчилари ходимларига ҳужум қилди.
2015 йилдаги қатор терактлардан сўнг Тунис ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу, ўз навбатида, Шимолий Aфриканинг ушбу мамлакатига чет эллик сайёҳлар оқимини тиклашга имкон берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь