Тунда Ўзбекистонда иккита ер силкиниши кузатилди

Жамият 29219
image
-

Бугун, 9 сентябрь куни тунда Ўзбекистонда иккита ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Дастлаб Тошкент вақти билан соат 01:29 да (08.09.2022 йил, Гринвич бўйича 20:29 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,79 градус шимолий кенглик; 69,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 168 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Бекобод шаҳрида 2-3 балл, 58 км.
Ширин шаҳрида 2-3 балл, 68 км.
Бекобод туманида 2 балл, 78 км.
Янгиобод туманида 2 балл, 81 км.
Боёвут туманида 2 балл, 89 км.

Иккинчи силкиниш бевосита Ўзбекистонда кузатилди. Маҳаллий вақт билан 9 сентябрь соат 02:00 да (08.09.2022 йил, Гринвич бўйича 21:00 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,58 градус шимолий кенглик; 72,16 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Асака туманида 2 балл, 11 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 14 км.
Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
Қува туманида 2 балл, 14 км.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1103
Рейтинг: 3
Теглар
t
×