Тунда 165 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Сентябрь 2020
49832020 йил 30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 519 (+165) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 94 нафари Тошкент шаҳрида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 12 нафари Самарқанд вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 52 970 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси