Тўққиз нафар судья лавозимга қайта тайинланди

Жамият 5821
image

Бугун, 10 июнь куни Судьялар олий кенгаши қарори билан 9 нафар судья лавозимига қайта тайинланди. Бу ҳақда кенгаш Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун Судьялар олий кенгашида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланган. Хусусан:

Дилмурод Абдумаликович Мадаминов – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Иброҳим Султонмуратович Жабборов – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ойбек Суннатиллаевич Асадов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Жамшид Хайриддинович Ботиров – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ҳабибулло Неъматович Сарманов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Ботирали Муродович Диёров – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Навруз Қурбонович Ашуров – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Умиджон Ғуломович Раупов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Беҳзод Қурбонбоевич Шерматов – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

 Шунингдек:

Мирғани Адҳамович Мирзохидов  – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига;

Анвар Нормуратович Элмуродов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×