Хоразмда марҳум судга чақирилдими? Судьялар олий кенгаши изоҳ берди 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда судья марҳумни учинчи шахс сифатида судга чақиртиргани айтилган хабарлар тарқалди. Бироқ, Судьялар олий олий кенгаши Матбуот хизмати бу хабарни рад этди.

Қайд этилишича, хоразмлик Комил Матчонов 2018 йилда маъмурий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўша йили суднинг тегишли қарори чиққан. 2022 йилнинг май ойига келиб Б.Эгамбердиев (2018 йилдаги судда тараф сифатида иштирок этган) давлат органига мажбурият юклашни сўраб, судга мурожаат қилган. Аризага 2018 йилда ўзи тараф сифатида иштирок этган суд қарори ва бошқа ҳужжатлар илова қилинган.

Судья ариза ва унга илова қилган ҳужжатлар билан танишиб, ишни суд мажлисида кўришга тайинлаган, вақти ва санаси ҳақида тарафларга маълум қилган. Бу пайтга келиб (2022 йил, 13 май), Комил Матчонов вафот этган (марҳум 2018 йилнинг 6 декабрь куни вафот этган). 

“Бундан судья бехабар бўлиши мумкинми? Албатта. Чунки, ишни суд мажлисида кўришга тайинлаш жараёнида тарафларнинг номаи аъмолидан тортиб, қайларда юргани-ю нималар бандлиги ёки вафот этган-этмагани текширилмайди. Ҳамма-ҳаммасига суд мажлисида аниқлик киритилади. Шундай бўлди ҳам. 2022 йил 18 май куни  суд ажрими билан  марҳум Комил Матчоновнинг ўғли Н.Матчонов  ҳуқуқий ворис деб топилиб, низо предметига нисбатан манфаатдор шахс сифатида ишга жалб қилинган. Ушбу суд ажрими  “...судга маълумотнома келтириб берганига қарамай судья марҳумни учинчи шахс сифатида жалб қилавергани” бекор гап эканини тасдиқлайди”, дейилади Судьялар олий кенгаши хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм судъя

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг