Тўқаев Зеленскийга муҳим маслаҳат берди
Олам
−
10 Август 32561 2 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Украина томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Тўқаев қозоқ халқи Украина халқи, унинг тарихи, маданияти ва тилини чин дилдан ҳурмат қилишини таъкидлади. У Қозоғистон Украинада халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида мустаҳкам тинчлик ўрнатишдан сўзсиз манфаатдор эканини тасдиқлади.
Хусусан, Президент Остона дастлаб адолат асосида тинчлик формуласини биргаликда излаш тарафдори бўлганини, БМТ Низомига риоя қилиш, суверен давлатларнинг чегаралари дахлсизлиги ва уларнинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори сифатида изчил чиқиш қилганини эслатди.
Қосим-Жомарт Тўқаевга кўра, ҳозирги ўта оғир вазиятда Украина давлатчилигининг сақланиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаган ҳолда, можаронинг ечимига мувозанатли ва оқилона ёндашиш муҳим. Унинг фикрича, барча томонлар “яхши жанжалдан ёмон тинчлик яхшидир” деган қадимий ҳикматга мувофиқ ҳаракат қилишлари керак.
Давлат раҳбари ҳудудий муаммо қанчалик мураккаб эканини, бу халқаро муносабатлардаги энг мураккаб муаммо эканини, кўпинча тинчлик ва ҳатто сулҳ келишувига эришиш йўлидаги енгиб бўлмас тўсиқга айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
“Аммо ҳозир асосий устувор вазифа Украина хавфсизлигининг мустаҳкам халқаро кафолатлари асосида Украина давлатчилигини сақлаб қолишдир”, деган Тўқаев.
Шунингдек, Қозоғистон Украина билан томонларни қизиқтирган турли соҳаларда фаол ҳамкорликни давом эттириш ниятида экани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Россия раҳбари Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Путин Тўқаев билан Россия ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик масалаларини муҳокама қилган. Шу билан бирга, Кремль раҳбари Тўқаевга АҚШ ва Украина инқирозини ҳал этиш масалалари бўйича олиб борилаётган мулоқот жараёни ҳақида, жумладан, яқинда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф билан бўлиб ўтган учрашувнинг асосий натижалари хусусида маълумот берган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь