Тўқаев янги Бош вазирни қачон эълон қилиши айтилди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатнинг янги Бош вазирини таништиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Хабар” телеканалида эълон қилинди. 

Тўқаев янги ҳукумат раҳбарини таништиришга тайёрлиги ҳақида бугун, 7 январь куни айтилган. Тахминларга кўра, янги Бош вазир ким бўлиши бир неча кундан кейин – 11 январь куни эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукумат истеъфосини қабул қилганди. Ҳозирда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихон Смоилов ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Республика ҳукумати аъзолари эса Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон вазир

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг