Раҳмон Қозоғистонда. Тўқаев унга Остона бош масжидини кўрсатди (фото)

Олам

image

Кеча, 25 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Қозоғистонга ишчи ташриф билан келганди. Бугун, 26 август куни Имомали Раҳмон Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди ва улар Остона шаҳридаги бош масжидга ташриф буюрди. Бу ҳақда Қозоғистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги энг йирик масжидни кўздан кечирган. 

Қозоғистон Олий муфтийси Науризбай ҳожи Таганули Қуръондан суралар ўқиб, икки давлат мамлакатлари халқларига тинчлик, фаровонлик тилаган.

Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон эса намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишгач, бу борадаги ишлар сифатини юқори баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Имомали Раҳмон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг