Тўқаев ўзига янги Матбуот котиби тайинлади
Олам
−
14 Апрель 2022
3616Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Руслан Желдибайни давлат раҳбарининг Матбуот котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Желдибай Руслан Султанули Қозоғистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби этиб тайинланди”, дейилади хабарда.
Бунгача Желдибай Қозоғистон Бош вазири девони раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўтган йиллар давомида у Қозоғистон Президенти Администрацияси ички сиёсат бўлими бошлиғи ўринбосари, Республика Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ахборот қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Тўқаев Берик Уалини Қозоғистон Президенти Матбуот котиби лавозимидан озод қилиб, “Хабар” агентлиги АЖ бошқаруви раиси этиб тайинлаганди.
LiveБарчаси