Тўқаев Матбуот котибини бўшатиб, медиакомпанияга раҳбар қилди

World

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Берик Уалини давлат раҳбари Матбуот котиби лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.  

“Давлат раҳбарининг фармони билан Уали Берик Қозоғистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда. 

“Хабар-24” телеканалига кўра, Берик Уали “Хабар” агентлиги АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган.

Маълумот ўрнида, Уали 1977 йилда туғилган. У Т.Жургенов номидаги Қозоғистон давлат театр ва кино институтини киношунослик, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университетини журналистика, Қозоғистон гуманитар юридик инновация университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Уали 2019 йил март ойидан буён давлат раҳбари Матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётган эди.


Rate Count

38

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends