Тўқаев Ўзбекистон билан иттифоқчилик шартномасини ратификация қилди
Олам
−
21 Май
8482Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кеча, 20 май куни “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Бундан ташқари, мазкур ҳужжат икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, Тўқаев “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Россия нефтини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Хитой Халқ Республикасига ташиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2013 йил 24 декабрдаги битимга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни ҳам имзолади. Баённомага мувофиқ, Россия Федерацияси чегараси – Қозоғистон Республикаси чегараси йўналиши бўйича магистрал қувурлар тизими орқали йилига 10 миллион тонналик Россия нефтини узоқ муддатли ташиш амалга оширилади.
Бундан ташқари, Қосим-Жомарт Тўқаев “Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Протокол арзон дори воситаларига муҳтож мамлакатлар учун дори воситаларидан фойдаланишни соддалаштиришга қаратилган.
Протокол Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо мамлакатларга патентланган дори воситаларига муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз уларни кейинчалик экспорт қилиш учун мажбурий лицензиялар асосида ишлаб чиқариш ҳуқуқини беради. Протокол Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо мамлакатларга патентланган дори воситаларига муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз уларни кейинчалик экспорт қилиш учун мажбурий лицензиялар асосида ишлаб чиқариш ҳуқуқини беради.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жомарт Тўқаев 2021 йилнинг 6 декабрида Нур-Султон (ҳозирги Остона) шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чеккан.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15