Тўқаев Украинага таҳдид туғдирувчилар базасига киритилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Россиянинг 2014 йилда Украинага бўлган тажовузини расмий равишда инкор этгани” учун Украинанинг “Миротворец” (“Тинчликпарвар”) веб-сайти маълумотлар базасига киритилди. Ушбу сайтда фаолияти Украина хавфсизлигига таҳдид деб ҳисобланган жамоат арбоблари ва ташкилотларнинг маълумотлари жойлаштирилади.

Сайтда Тўқаевнинг 2019 йилда Deutsche Welle’га берган интервьюсидан иқтибос келтирилган, унда у Қозоғистон “Қримда содир бўлган воқеаларни аннексия деб ҳисобламаслигини” айтган. Шунингдек, у “Россия раҳбариятининг донолиги ва дурустлигига ишонишини” айтди.

30 сентябрь куни Президент Владимир Путин Украинанинг Донбасс минтақасида сепаратистлар тузган ва тан олинмаган ДХР ва ЛХРни, шунингдек, Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия назоратидаги бўлинмаларини РФ таркибига киритиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Қозоғистон Президенти янги ҳудудларни Россия таркибига қўшиш масаласида “бу мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилларидан келиб чиқади”, дея ўз позициясини билдирди.

Бундан олдинроқ Тўқаев Санкт-Петербургдаги форумда ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини шахсан Путиннинг ўзига айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

455

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг