Тўқаев туркий тилли давлатлар махсус иқтисодий зонасини ташкил этишни таклиф қилди

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркистонда туркий тилли давлатлар қўшма махсус иқтисодий зонасини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитидаги нутқида сўз очди. 

“Мамлакатларимиз учун асосий вазифалардан бири бу товар айирбошлашни оширишдир. Шу муносабат билан мен тарихий равишда йўллар чорраҳасида жойлашган Туркистоннинг кенг инвестиция, савдо-иқтисодий имкониятларини таъкидламоқчиман. Унинг улкан ресурс базаси, инсон капитали ва сайёҳлик салоҳиятини инобатга олган ҳолда, мен Туркистон минтақасида туркий давлатларни бирлаштирган ҳолда "Махсус иқтисодий зона" яратишни таклиф қиламан”, дейди Тўқаев. 

Шунингдек, нутқда Турк инвестициялари ва интеграцияси жамғармасини яратиш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бу туркийзабон давлатларнинг биринчи қўшма молиявий институти. 

“Барча аъзо давлатлар ушбу ташаббусни ишлаб чиққандан сўнг, мен унинг штаб-квартирасини Остона халқаро молия марказида (ОХММ) жойлаштиришни таклиф қиламан. ОХММ – халқаро молия институтларининг энг яхши тажрибаси ва замонавий воситаларини бирлаштирган платформадир. Бу ерда Ислом банки ва исломий облигациялар кенг қўлланилади. Марказ туркий давлатларга катта сармояларни жалб қилиш учун катта имкониятлар очиб беради”, дейди Президент. 

Давлат раҳбари ўз нутқида барча туркий халқлар учун Туркистон ота-боболар юрти, муборак жой ва отаюрт эканнигини таъкидлаган. “Бизнинг мақсадимиз туркий дунёни XXI асрнинг энг муҳим иқтисодий, маданий ва гуманитар минтақаларидан бирига айлантиришдир. Биз турк цивилизациясини модернизациялашни дунёни Яссавий ва муқаддас Туркистон мероси билан таништиришдан бошлашга чақирамиз. Шунинг учун бугунги саммит “Туркистон – турк дунёсининг маънавий пойтахти” шиори остида бўлиб ўтмоқда, деб таъкидлади Қосим-Жомарт Тўқаев. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, бир қатор таклифларни илгари сурди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг