Тўқаев таътилда. Қозоғистон Президенти қаерда дам олмоқда?

Олам

image

Жорий йилнинг 13 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қисқа таътилга чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Тўқаев таътилни Шарқий Қозоғистон вилоятида ўтказмоқда. Президент матбуот котибининг қўшимча қилишича, давлат раҳбари 17 июль куни мамлакат пойтахти Нур-Султонга қайтади.

“Давлат раҳбари 13-16 июль кунлари тўрт кунлик қисқа муддатли таътилда. Қосим-Жомарт Кемелевич таътилни мамлакатнинг энг гўзал жойларидан бири — Бухтарма сув омборида ўтказади”, дейди Берик Уали.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон таътил Тўқаев

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг