Тўқаев сайловдан кейин нега айнан Путиннинг ёнига борганига аниқлик киритди
Олам
−
28 Ноябрь 2022
11629Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 28 ноябрь куни Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда Қозоғистонда ўтказилган президентлик сайловидан кейин илк хорижий ташрифни Россияга амалга ошираётганининг сиёсий аҳамияти ва рамзийлиги ҳақида сўз очди.
“Қозоғистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганим муносабати билан шахсий табрикларингиз учун ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Дарҳақиқат, ушбу воқеадан сўнг менинг биринчи хорижий ташрифим шу ерда, ўз-ўзидан чуқур сиёсий аҳамиятга эга бўлган Россия Федерациясига бўлди. Албатта, бу ташрифда маълум бир рамзийлик бор”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бу мутлақо табиий, чунки гап 22 октябрь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлган Москва ва Остона ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида кетмоқда.
“Бугун биз ушбу тарихий санага бағишланган декларацияни имзоламоқдамиз. Қозоғистон учун Россия Федерацияси асосий стратегик ҳамкор, турли соҳаларда биз билан чуқур муносабатларга эга бўлган давлат бўлган ва шундай бўлиб қолади”, дейди республика раҳбари.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдаги ташқари президент сайлови бўлиб ўтди. Унда Қосим-Жомарт Тўқаев 81,31 фоиз овоз тўплаб, 2029 йилгача Президент курсисини эгаллади. Давлат раҳбарининг инаугурацияси 26 ноябрь куни бўлиб ўтди.