Тўқаев Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган чегара ҳудудига борди

Олам 6948
image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркистон вилоятига ташриф буюрди. Ташрифи давомида Сардоба сув тошқинидан азият чеккан мақааралликлар билан ҳам учрашди. Бу ҳақда унинг Матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

Мақтаарал туманида Президент Сардоба сув омборида юз берган авария оқибатларини бартараф этиш ишларининг боришини кўздан кечирган ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашган.

Шундан сўнг Тўқаев Арис шаҳрига жўнаб кетган. Бу ерда ўтган йили ҳарбий қисм қурол-яроғлари сақланадиган омборхона портлаб кетган эди. У ерда ҳозирк омборни тиклаш ишлари олиб бориляпти.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойи бошида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган авариядан Қозоғистон ҳам зарар кўрганди. Жойлардаги инфратузилмани тиклаш ишларига Ўзбекистон ҳам қатнашяпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3
t
×