Тўқаев Олмаотадаги фожиа ортидан таъзия билдирди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаотадаги ётоқхонадаги фожиага муносабат билдирди. 

Президент Олмаотадаги ётоқхонада ҳалок бўлган Қозоғистон ва хорижий давлатлар фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган.

“Фожиа учун айбдорлар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Ҳукумат ва ҳокимликка ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш топширилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 ноябрь куни соат 05:33 атрофида Олмаота шаҳрининг Ади Шарипов кўчасида жойлашган бинода ёнғин чиқди. Фавқулодда вазият вақтида ичкарида 72 киши бўлган. Уларнинг аксарияти эвакуация қилинган. Қутқарувчилар етиб келгач, 13 кишининг жасади топилган. Улардан 9 нафари Қозоғистон, икки нафари Ўзбекистон ва яна иккиси Россия фуқаролари экани аниқланди. Шунингдек, икки киши шифохонага етказилган. Дастлабки тахминларга кўра, қурбон бўлганлар карбон моноксит (ис гази)дан заҳарланиш оқибатида вафот этган бўлиши мумкин. 

Ёнғин ортидан фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.  

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ёнғин ва унда икки ўзбекистонлик вафот этгани хусусида баёнот бергани йўқ. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made