Тўқаев Назарбоевнинг сирини очган китоби ҳақида гапирди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев собиқ давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг китобига ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда у “Egemen Qazaqstan” газетасига берган интервьюсида гапириб ўтди. 

"Бу китоб Мустақиллик қурилиши йилномаси сифатида қизиқиш уйғотади. Донолардан бири айтганидек, хотиралар муҳим, чунки ҳақиқатнинг атиги 50 фоизи мавжуд бўлса, бу тарихий воқеалар кўламини тасаввур қилиш учун етарлидир ", дейди Тўқаев.

Унинг фикрича, Назарбоев бир неча даврлар гувоҳи бўлган тарихий шахс.

"У ўз фаолиятини Хрушев даврида комсомол фаоли сифатида бошлаган, олтмиш йилдан кўпроқ вақт ўтгач, истеъфога чиққан. Унинг мустақил Қозоғистоннинг шаклланишига қўшган ҳиссаси яққол кўриниб турибди, бунга адолатли тарихий баҳо бериш керак. Мен одатда мемуар, публицистик, сиёсий очеркларни қизиқиш билан ўқийман. Аммо шахсий хотираларимни ёзишга келсак, ҳозир бунга вақтим йўқ”, дея қўшимча қилган Тўқаев.

Ўтган йилнинг 1 декабрь куни Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Тобеликдан озодлик сари” номли китоби чоп этилди. Қозоғистоннинг биринчи президенти ўз хотираларида "Қонли январь", "Элбоши" ҳақидаги қонуннинг бекор қилиниши ва ўзини шарманда қилган қариндошлари ҳақида ёзди. У, шунингдек, шахсий ҳаётининг қоронғу томонларини очиб бераркан, яна бир оиласи ва икки ўғли борлигини ҳам тан олган.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевга хотиралар китоби нусхаларини совға қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made