Тўқаев Назарбоевни маскада табриклади (фото)
Олам
−
06 Июль 2020
6763Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Биринчи Президенти – Элбоши, Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоевни таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан табриклади. Тўқаевга Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Массимов ва "Samruk-Kazyna" NWF холдинги бошқаруви раиси Ахметжан Ёсимов ҳамроҳ бўлишган.
Қосим-Жомарт Тўқаев Элбошининг Қозоғистон ривожига қўшган алоҳида ўрни ва ҳиссасини таъкидлаб ўтди.
“Бугун тарихий кун – Элбошимизнинг 80 йиллиги. У қозоқ халқининг буюк ўғли. Биз одатда шундай деймиз: “Мамлакатимизнинг буюк бунёдкори, буюк Президенти”. Ва бутун дунёда уни шундай таърифлашади. У ҳақиқатан ҳам буюк инсон ва биз бу ҳақда гапиришимиз керак. Чунки ҳар бир халқ ўзининг буюк шахслари билан танилган ва ҳар бир халқ ўзининг тарихий шахслари билан фахрланиши керак”, дейди давлат раҳбари.
Тўқаев Нурсултон Назарбоевнинг халқаро миқёсдаги нуфузи юқори эканлигини қайд этди.
“Элбоши замонавий давлатни яратди, дунё харитасида Қозоғистон чегараларини аниқлаб берди. Бугун Элбошимизни бутун дунё сиёсатчилари табриклаётгани бунинг тасдиғидир. 80 йиллик юбилей ҳар бир инсон ҳаётидаги муҳим босқичдир. Мен Нурсултон Назарбоевга узоқ умр тилайман. Ишонаманки, у халқимизга, давлатимизга катта фойда келтиради”, деди Қосим-Жомарт Тўқаев.
Қосим-Жомарт Тўқаев охирги вақтларда бундай тор доирадаги тадбирларда маска тақмаётган эди. Президент жорий йилнинг 18 июнь куни коронавирусга чалиниб, сўнг соғайган Назарбоевнинг қаршисида хавфсираган бўлса ажабмас.
LiveБарчаси