Тўқаев Назарбоевга янги лавозим таклиф қилди
Олам
−
28 Апрель 2021 13650 1 дақиқа
Аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат Халқ ассамблеяси раиси лавозимидан кетганини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 28 апрель куни мамлакат Халқ ассамблеяси сессиясида сўзга чиқиб, Элбоши Назарбоевга янги лавозим таклиф қилди.
“Сизга, азиз Элбоши Нурсултон Абишевич, Ассамблеянинг фахрий раиси бўлиш ҳақидаги умумий таклифимизни қабул қилишингизни сўраб мурожаат қилмоқдаман. Ушбу мақом халқимиз ва давлатимиз олдидаги тарихий хизматларингиз туфайли ҳақли равишда сизга тегишли”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев Қозоғистон Халқ ассамблеяси раҳбарлигидаги ваколатларини Президент Тўқаевга топширди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь