Тўқаев матбуот котибини янги лавозимга тайинлади
Олам
−
05 Январь 2023
4227Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 5 январь куни ўз матбуот котиби Руслан Желдибайни Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари этиб тайинлади. Шу билан бирга, у ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади, деб хабар берди мамлакат раҳбари матбуот хизмати.
“Желдибай Руслан Султонули Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – матбуот котиби этиб тайинлансин, у илгари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинсин”, дейилади Президент фармонида.
Желдибай 1989 йилда Жамбил вилоятида туғилган. У ўтган йилнинг апрель ойида давлат раҳбари матбуот котиби лавозимига тайинланган эди.
Бунгача у Қозоғистон Бош вазири девони раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ўтган йиллар давомида Желдибай Президент маъмурияти ички сиёсат бўлими бошлиғи ўринбосари, Республика Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ахборот қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.