Тўқаев Макронга қозоқча ўйин ўргатди (фото+видео)
Олам
−
02 Ноябрь 2023
16169Кеча, 1 ноябрь куни Франция раҳбари Эммануэль Макрон Қозоғистонга ташрифи давомида ушбу мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан “Этноаул” кўргазмасини кўздан кечирди. Бу ҳақда Оқ Ўрда хабар берди.
Кўргазма Франция Президентини қозоқ халқининг маданий мероси билан таништириш мақсадида махсус ташкил этилган бўлиб, меҳмонлар учун “Қозоқ кураши” миллий ўйини ва “асик ату” ўйини бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилган.
Тўқаев Макронга машҳур миллий ўйин – асик ату ўйнашни кўрсатган.
Асик атунинг маъноси бир ёки бир неча асикни (қўчқор бўғимидаги тизза суяги) маълум масофадан туриб қатордан чиқариб ташлашдир. Суяклар уларни йиқитган ўйинчининг мулкига айланади.
Шунингдек, Тўқаев ва Макрон “Яшил бозор” мева бозорини айланиб чиқиб, халқ ҳунармандчилиги, қозоқ тасвирий санъати усталарининг асарлари, шунингдек, маҳаллий дизайнерлар томонидан яратилган миллий либослар коллекцияси билан танишган.
Бундан ташқари, този ит ва йиртқич қушларнинг имкониятлари намойиш этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь