Тўқаев хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишни буюрди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев замонавий шароитда миллий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда бугун, 15 март куни Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати республика Хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди. 

“Давлат раҳбари замонавий шароитда миллий хавфсизликка оид мавжуд таҳдидларни холисона баҳолаш, шунингдек, уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Йиғилиш якунлари бўйича Хавфсизлик Кенгаши миллий хавфсизлик рискларини бошқариш тизими самарадорлигини ошириш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган қарорлар қабул қилди”, дейилади Хавфсизлик Кенгаши хабарида. 

Қайд этилишича, тадбир давомида Қозоғистоннинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган миллий хавфсизлик хатарларини бошқариш бўйича чора-тадбирлар режасининг бажарилиши кўриб чиқилган. Йиғилиш иштирокчилари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг ҳисоботини, шунингдек, қатор манфаатдор давлат органлари раҳбарларининг ахборотини тинглаган. 

2022 йил январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Республика Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу воқеалар натижасида 238 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг