Тўқаев хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев россияликларнинг республикага кўп кириб келаётгани фонида ички ишлар органларига хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Қозоғистон раҳбари Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов Тўқаев билан учрашув чоғида давлат раҳбарига ушбу вазият юзасидан кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот берган. 

“Марат Ахметжанов Россия Федерацияси фуқароларининг мамлакатга келиши муносабати билан ички ишлар органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди”, дейилади хабарда. 

Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистонда криминоген вазият барқарор. 

“Йиғилиш якунлари бўйича Президент мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш, шунингдек, самарали миграция назоратини амалга оширишга қаратилган қатор топшириқлар берди”, дейилади Матбуот хизмати хабарида. 

Аввалроқ Республика ИИВ Миграция хизмати қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Аслан Аталиков 21 сентябрдан буён Қозоғистонга 98 мингга яқин россиялик кириб келгани, 64 234 киши чиқиб кетганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов Остона ҳарбий сафарбарликдан қочиб, мамлакатга келган Россия фуқароларини қайтариб бермаслигини айтган эди

Россияда қисман сафарбарлик

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий рўйхатга олиш ихтисослиги бўйича резервга чақирилади. 

Сафарбарлик кундузги бўлим талабалари ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларга тааллуқли эмас, шунингдек, бошқа бир қатор тоифадаги фуқаролар, жумладан, ҳарбий-саноат комплекси ходимлари, IT-компаниялар, алоқа операторлари ва оммавий ахборот воситаларининг штатдаги ходимлари ҳам кечиктиришни олишлари мумкин. Бундан ташқари, Бош штабнинг тушунтиришича, 35 ёшгача бўлган оддий ва заҳирадаги сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар ва 55 ёшгача бўлган катта офицерлар сафарбарликка тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев сафарбарлик

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг