Тўқаев Қозоғистон Бош вазирини қайта тайинлади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика Бош вазири лавозимига Алихон Смаиловни қайта тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Смаилов Алихан Асханович Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлансин”, дейилади Президент фармонида.

Бунгача Қозоғистон парламенти ҳам Смаилов номзодини Бош вазирликка маъқуллаган. Мажлисда депутатлар ҳукумат раҳбари номзодини муҳокама қилгандан сўнг Қозоғистон Президентига Смаилов Алихан Асқаровични Бош вазир лавозимига тайинлашга розилик бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасига овоз берган. Овоз бериш жараёнида ялпи мажлисда иштирок этган 97 нафар депутатдан 82 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлаган, 7 нафари қарши чиққан, 8 нафари бетараф қолган.

Маълумот учун, Алихан Смаилов 1972 йил 18 декабрда туғилган. 1994 йилда ал-Фаробий номидаги Қозоғистон давлат миллий университетини амалий математика йўналиши бўйича тамомлаган. 1996 йилда эса Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон бошқарув, иқтисодиёт ва прогнозлаш институтидан давлат бошқаруви магистри даражасини олган. Смаилов 2019 йил февраль ойидан бошлаб молия вазири, Президент ёрдамчиси лавозимларида ишлаб келган. 2020 йилнинг майида эса Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. 50 ёшли Алихон Смаилов 2022 йил январидан буён Бош вазир сифатида республика ҳукуматини бошқариб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Тўқаев амалдаги ҳукуматга Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқлангунга қадар ўз вазифасини бажаришни топширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тўқаев Смаилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг