Тўқаев Қирғизистон Президентини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қирғизистон давлат раҳбари Садир Жапаровга 1-даражали “Дўстлик” орденини топширди. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.

Ўтказилган маросимда Тўқаев Жапаровнинг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.

"Қирғизистон бизнинг азалий яқин қариндошимиз. Бизнинг энг яқин ва ишончли стратегик ҳамкоримиз. Икки халқнинг қардошлиги ўзаро манфаатли муносабатларнинг олтин таянчидир. Мен сизнинг бу ишга қўшган улкан ҳиссангизни қадрлайман", деган Тўқаев.

Шунингдек, у Қозоғистон қўшниси билан стратегик шериклик ва иттифоқчиликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини айтган.

"Биз келажакка бирга қадам қўямиз. Бизнинг азалий дўстлигимиз, бузилмас биродарлигимиз давом этади. Сиз халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшдингиз. Шуни инобатга олиб, сизни 1-даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлашга қарор қилдим. Ишончим комилки, ушбу мукофот икки томонлама муносабатларни фаоллаштиришга хизмат қилади. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик абадий бўлсин", дея эътироф этган Қозоғистон раҳбари.

Садир Жапаров ҳам қозоғистонлик мавқедошига миннатдорлик билдириб, икки давлатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш учун қўлидан келганини қилишга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон Қосим-Жомарт Тўқаев Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг