Тўқаев қанча вақт Президент бўлишини айтди
Олам
−
30 Январь 2022
18015Қосим-Жомарт Тўқаев икки муддатдан ортиқ Қозоғистон Президенти бўлишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда у “Хабар 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Қанча вақт Қозоғистон Президенти бўламан, билмайман. Аммо бир нарсани аниқ биламанки, икки муддатдан ортиқ Президент бўлмайман. Президент курсисида қолиш учун қонунларни қайта ёзмайман, Конституцияни-ку айтмаса ҳам бўлади.”, деган Тўқаев.
Тўқаев, шунингдек, олмаоталикларни тартибсизликлардан сўнг шаҳар мери Бакитжан Сагинтаевнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги талабларига изоҳ берди.
“Ҳокимга келсак, у ҳақиқатан ҳам ҳаётида биринчи марта ўта оғир аҳволга тушиб қолди. Ахир ҳамма ҳам шундай вазиятда, шундай муҳитда ечим топавермайди. Шунинг учун мен уни ортиқча айбламайман. У ўз вазифаларини виждонан бажаради. Аммо олмаоталикларнинг кайфиятини ҳам ҳисобга олишим керак. Шундай қилиб, вақт келади ва билиб олади”, деган Тўқаев.
Маълумот учун, Тўқаев давлат телеканалига берган интервьюсида тартибсизликлар вақтида Олма-ота аэропорти нега эгалланганини ҳам айтган. Шунингдек, у Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев билан ваколатлар учун савдолашгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирган.
LiveБарчаси