“Қарталар очилмоқда”. Тўқаев Назарбоев билан ваколатлар учун савдолашганмиди?

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг январь ойида мамлакатда юз берган тартибсизликлар вақтида Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан ваколатлар тақсимоти бўйича музокара ўтказмаганини айтди. Бу ҳақда у “Хабар 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ҳеч қандай савдолашиш ва имтиёзлар ҳақида гап бўлмади. Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг мақоми ҳақида сўз борди. Мен ҳозир халққа мурожаат қилиб, Хавфсизлик Кенгаши раҳбари эканимни айтаман, деган саволни кўтардим”, деган Тўқаев.

Давлат раҳбари Қозоғистонда тинч намойишчиларга қарши қурол ишлатилмаганини айтди ва тартибсизликлар вақтида қурол ишлатиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини қўшимча қилди.

“Мен йўқ қилиш учун ўт очишнинг жавобгарлигини ўз зиммамга олдим. Президент, давлат раҳбари масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, деб ҳисоблайман. Мен профессионал дипломатман, хорижий давлатларда бундай муносабат бўлишини билардим, лекин мамлакат манфаатлари биринчи ўринда туради. Давлат манфаати, халқ манфаати ҳамма нарсадан устундир. Охирги лаҳзада Ғарб нима деб ўйлайди, деб ўйладим. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари масъулиятни ўз зиммаларига олишдан қўрқишди. Мен буни ўзимга олдим”, деган Тўқаев.

Тўқаев тартибсизликлар вақтида террорчилар Олма-ота аэропортини чет давлатдан тайёргарлик кўрган жангарилар кириб келиши учун назоратга олганини ҳам айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда тартибсизликлар бостирилаётган бир вақтда Ғарб ОАВда Тўқаев ва Назарбоев активлар ва ваколатларни бўлишиш учун кескин музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

697

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг