Тўқаев қачон қасамёд қабул қилиши айтилди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
2806Қозоғистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Қосим-Жомарт Тўқаев ғалаба қозонди. Бугун, 22 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда янги сайланган президентнинг инаугурацияси шу ҳафта, 26 ноябрь куни бўлиб ўтиши маълум қилинди.
20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг расмий маълумотларига кўра, Қосим-Жомарт Тўқаев 81,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
“Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Президенти халққа қуйидаги қасамёд қабул қилинган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади:
“Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси Президентининг ўзимга юкланган юксак вазифаларини виждонан бажаришга қасамёд қиламан”.
Қасамёд матни Президент томонидан давлат тилида талаффуз қилинади.
Илгари Қозоғистон Президенти 5 йилга сайланган ва биринчи муддат тугаганидан кейин қайта сайланиши мумкин эди. Энди мамлакатда бир марталик етти йиллик президентлик муддати мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда инаугурация маросимида Тўқаев қўлини Конституцияга қўйиб, қасамёд сўзларини айтган, Қозоғистон байроғини ўпган ва расман президентлик гувоҳномасини олган эди.
LiveБарчаси