Тўқаев Беларусь ва Озарбайжонга боради

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 23 ноябрь куни Беларусга, 24 ноябрь куни эса Озарбайжонга боради. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати хабар берди.

“23 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида иштирок этади”, дейилади хабарда.

24 ноябрь куни эса давлат раҳбари БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури (SPECA) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бакуга боради.

Маълумот учун, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек, кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилиш мақсадида тузилган. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

SPECA эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури бўлиб, у субминтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва унинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини кучайтириш мақсадида 1998 йилда бошланган. SPECA давлатларига Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ йиғилишида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян қатнашмаслиги маълум бўлганди. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон эса дастлаб Россияга бориб, Президент Владимир Путин билан учрашиши, кейин эса Беларусдаги КХШТ саммитида қатнашиши эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Озарбайжон Беларусь Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ SPECA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг