Тўқаев 12 июнни миллий мотам куни деб эълон қилди
Олам
−
12 Июнь 2023
17876Қозоғистонда 12 июнь Абай вилоятида (мамлакат шарқидаги) ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.
"Бу душанбани (12 июнь) умумхалқ мотам куни деб эълон қиламан. Сиз билан бирга ҳалок бўлганларнинг исмларини эслаймиз, улар ҳақида қайғурамиз", дейди Тўқаев.
Маълумот учун, Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида табиий ёнғин авж олганди. Ёнғинни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Мудофаа вазирлигидан 800 га яқин киши, қарийб 200 га яқин техника, бундан ташқари тўққизта вертолёт жалб қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етганди.