Тугатилган қўмита қайтадан тузилди. Зулайҳо Маҳкамова унга раҳбарлик қилади
Local
−
01 March 2022 19050 1 minute
Бугун, 1 март куни 2020 йилда Ўзбекистонда расман фаолияти тугатилаган Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси қайтадан тузилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқулланган.
Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 1968 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йил 4 мартида эса Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил февраль ойида Хотин-қизлар қўмитасини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August