Цзиньпин Модини чегарадаги вазиятни юмшатишга чақирди

Олам

image

Хитой Раиси Си Цзиньпин Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига икки давлат ўртасидаги чегара билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Си Цзиньпин ва Моди ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 23 август куни Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида, BRICS саммити доирасида бўлиб ўтган.

“Биз икки томонлама муносабатлардаги умумий вазиятдан келиб чиқиб, чегара масалаларини тўғри ҳал этишимиз, чегарага туташ ҳудудда тинчлик ва осойишталикни биргаликда сақлашимиз керак”, деган Си Цзиньпин.

Унинг қайд этишича, муносабатларнинг нормаллашуви Пекин ва Ню-Деҳли манфаатларига мос келади. 

“Бундан ташқари, бу глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга ижобий таъсир кўрсатади”, дея хулоса қилган Хитой раҳбари.

Маълумот учун, Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Ҳимолай тоғларида демаркация қилинган чегаранинг йўқлиги, ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлиб келган. 1959 йилда Нью-Деҳли Хитой томони Аруначал-Прадеш штатининг бир қисмини рад этганини эълон қилган. 1962 йилда қуролли тўқнашув бошланган, оқибатда Ладах ва Аксай Чин туманларидаги 38 минг квадрат метрга яқин майдон ХХР назоратига ўтган. 2020 йил май ойида Хитой-Ҳиндистон чегарасидаги Ладах тоғли ҳудудида яна тўқнашувлар бўлган. Хитой ва Ҳиндистон ҳудудга оғир артиллерия, танклар ва самолётлар олиб келган. Ҳарбий ва дипломатик даражадаги қатор музокаралардан сўнг улар қўшинларни босқичма-босқич олиб чиқишни бошлаган. 

Бироқ 2022 йил декабрь ойида ушбу минтақада яна тўқнашув бошланган. Жорий йилнинг январь ойида Reuters Ладах полициясининг махфий тадқиқот ҳужжатига таяниб, Ладахнинг Ҳимолай минтақасида ҳинд полициясининг хавфсизлигини баҳолаш Ҳиндистон ва Хитой ўртасида янги тўқнашувлар юзага келиши мумкинлигини кўрсатганини хабар қилган.

Шунингдек, Хитой-Ҳиндистон чегарасида жойлашган ҳудудларга Покистон ҳам даъвогарлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Цзиньпин Модини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг