Хитой қашшоқликка қарши курашда ғалаба қозонди – Си Цзиньпин

Олам

image

Хитой қашшоқликка қарши курашда "тўлиқ ғалаба"га эришди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Си Цзиньпин эълон қилди, деб ёзмоқда "Синьхуа" янгиликлар агентлиги. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги аҳоли энг зич жойлашган мамлакатда мутлақ қашшоқлик йўқ қилинган. 

Қайд этилишича, Хитойда сўнгги саккиз йил ичида қашшоқлик чегарасида яшовчи 98,99 миллион қишлоқ аҳолиси камбағалликдан буткул қутулган. 

"Барча 832 та қашшоқ округлар ва 128 мингта қашшоқ қишлоқлар тиланчилар рўйхатидан чиқарилди", дейилган хабарда. 

Си Цзиньпин ушбу воқеани "тарихга киришга арзигулик мўъжиза" деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Цзиньпин

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг