ЦСКАнинг янги схемаси Файзуллаевга ноқулайми?
Спорт
−
13 Март
1674ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев жамоасининг Россия кубоги нимчорак финали биринчи учрашувида Москва “Динамо”сига (2:1) қарши ўйиндаги ғалабасидан сўнг, Марко Николичнинг янги схемасига мослашаётганини айтди.
“Тўғри, аввалги схемада менга қулайроқ эди – мен эски схемада кўпроқ ўйнадим ва марказга ўтиб, рақибга хавф туғдирардим. Аммо мураббий мени бошқачароқ услубда синаб кўришга қарор қилди. Кўникиш учун бироз вақт керак бўлди. Мен энди кўпроқ орқага қайтяпман ва ҳимоячиларга ёрдам беряпман”, дейди Файзуллаев.
РПЛнинг жорий мавсумида 21 ёшли Файзуллаев ЦСКА сафида 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. “Армиячилар” ва “оқ-кўклар” ўртасидаги жавоб дербиси 16 апрель куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Аббосбек Файзуллаевни Германиянинг “Бавария” клуби ҳамон ўз сафига қўшиб олиш ниятида эканлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси