Цемент заводида рўй берган портлашда бир киши ҳалок бўлди

Олам

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги цемент заводида рўй берган портлашда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди

Маълум қилинишича, ҳодиса Туркистон вилоятининг Тулқубас туманидаги Састобе қишлоғида жойлашган цемент заводида содир бўлган. Цехдаги портлаш оқибатида уч киши жиддий жароҳатлар билан Сайрам туман шифохонасига олиб борилган.

Бош шифокор Эргали Садуақасулунинг сўзларига кўра, улар ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, икки беморга 100 фоиз, учинчисига эса 70-75 фоиз куйиш ташхиси қўйилган. Афсуски, 52 ёшли эркак кўрсатилган ёрдамларга қарамай шифохонада вафот этган. 

“Ҳозир икки киши реанимация бўлимида ётибди. Шифокорларимиз томонидан керакли барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейди Сайрам тумани шифохонаси бош шифокори.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни эрталаб Қозоғистондаги кўмир конида портлаш содир бўлганди.

Мамлакат Бош прокуратурасига кўра, ҳокимият томонидан кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш (Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми) моддаси бўйича терговга қадар текширув бошланган

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кондаги портлашдан сўнг, “ArselorMittal Temirtau” билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатишни буюрган. Давлат раҳбари 29 октябрни ҳалокат қурбонлари хотирасига умумхалқ мотам куни деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон портлаш шифохона Туркистон Цемент заводи куйиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг