“Trastbank” Шимолий Америкадаги “BMO Bank”да АҚШ долларидаги тўловлар учун вакиллик ҳисобварағини очди
Бизнес
−
18:27 256 2 дақиқа
“Trastbank” Шимолий Америкадаги “BMO Bank” (Bank of Montreal)да АҚШ доллари тўловлари учун вакиллик ҳисобварағини очди
“Trastbank” хусусий акциядорлик банки АҚШ долларидаги тўловлар учун Шимолий Америкадаги йирик банклардан бири “BMO Bank” (Bank of Montreal)да вакиллик ҳисобварағини очди. Бу “Трастбанк” ХАБ ва Американинг “OWNY INC” компанияси ўртасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги Бош келишув билан тасдиқланган уч томонлама инновацион схеманинг жорий этилиши натижасида амалга оширилди.
Ушбу амалиёт “Trastbank”ка халқаро тўлов имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш, АҚШ долларидаги операцияларни оптималлаштириш ҳамда мижозларга трансчегаравий амалиётларда тезлик ва ишончлиликни кафолатлаш имконини беради. Шунингдек, банкнинг халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини ва шаффофлигини намоён этади.
1817 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Канададаги энг қадимги трансмиллий банклардан бири бўлмиш “BMO Financial Group” (Bank of Montreal) таркибига кирадиган “BMO Bank” консолидацияланган активлари ҳажми 1,54 трлн АҚШ долларидан ошади. Шимолий Америкадаги энг йирик банклар орасида 8-ўринни эгаллайди. АҚШ бозорида “BMO Bank” мамлакатдаги энг йирик 15 та тижорат банки орасида кучли стратегик мавқега эга. Ушбу молия муассасасининг юқори даражадаги ишончлилиги етакчи халқаро рейтинг агентликлари – Fitch (АА-), Moody's (Аа2) ва S&P (А+) томонидан тасдиқланган. “BMO Bank” халқаро “Global Finance” нашри томонидан Шимолий Америкада транзакцион банк хизматларини кўрсатувчи етакчи ташкилот сифатида эътироф этилган.
Маълумот ўрнида, “Trastbank” ХАБ бугунги кунда Германия (Cоmmerzbank AG), Австрия (Raiffeisen Bank International AG), Хитой (Yinzhou Bank, China Zheshang Bank), Қозоғистон (Halyk Bank) ва бошқа мамлакатлардаги етакчи хорижий банклар билан барқарор вакиллик алоқаларини юритиб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь