Транспорт ва логистика ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказида тайинловлар
Жамият
−
16 Апрель 2019
7801Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказига директор ва директор ўринбосари тайинланди.
Абидов Муроджон Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори лавозимига тайинланди. У аввал Тошкент шаҳар йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган
Ҳимматов Феруз Абдисаломович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи в.б. бўлиб ишлаб келган.
Қайд этиш жоизки, мазкур марказнинг асосий вазифалари этиб қуйдагилар белгиланган:
• транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, юртимиз транспорт салоҳиятини юксалтириш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
• халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;
• транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;
• атроф- муҳитга зарарли таъсирини камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлартайёрлаш;
• тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, трнаспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби вазифаларни бажаради.