Трампнинг сиёсий режалари ҳақида маълумот берилди
Олам
−
01 Март 2021
2980"Fox News" АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг сиёсий режалари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, республикачи бир қатор оммавий ахборот воситаларининг Трампнинг янги сиёсий партия тузиш режалари ҳақидаги баёнотларини рад этишни мўлжалламоқда.
Манбанинг қўшимча қилишича, собиқ давлат раҳбари бу ҳақда Флорида штатидаги АҚШ консерватив доиралари конференциясидаги нутқи пайтида гапиришни режалаштирган.
"Биз янги партиялар яратаётганимиз йўқ ҳамда қувват ва кучимизни бўлишмоқчи эмасмиз. Бунинг ўрнига биз ҳар қачонгидан ҳам ҳамжиҳатроқ ва кучлироқ бўламиз", деган Трамп.
Телеканалга кўра, сиёсатчининг АҚШ консерватив доиралари конференциясидаги чиқиши унинг президентлик муддати тугаганидан кейинги биринчи нутқи бўлади.