Трампнинг рақиби илк бор ундан ўзиб кетди
Олам
−
04 Март
10941АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзодлик учун курашда Дональд Трампнинг ягона рақиби Никки Хейли Вашингтондаги праймеризда ғалаба қозонди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Никки Хейли 62,8 фоиз, Трамп эса 33,3 фоиз овоз олган. Қолган овозлар армия захирасидаги майор Дэвид Штукенберг ва бошқа республикачи номзодлар ўртасида бўлинган, улар сайловда қатнашишдан воз кечган, аммо сайлов бюллетенида қолган.
"Мен атайин Колумбия округида овоз беришдан четда қолдим, чунки унда делегатлар жуда кам (19 делегатнинг овози Колумбия округидаги праймеризда тақсимланган) ва ҳеч қандай истиқбол йўқ”, дея изоҳ берган Дональд Трамп праймериз натижаларига.
“Reuters” агентлигининг ёзишича, Колумбия округи сайловчилари шаҳар аҳолиси бўлиб, уларнинг катта фоизи олий маълумотга эга одамлардир. Трампнинг сайловолди кампанияси эса қишлоқ сайловчиларига қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, 2016 йилда Трамп илк бор АҚШ президентлигига номзодини қўйганида ҳам Колумбия округидаги праймеризларда мағлуб бўлган.
Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден ва собиқ президент Дональд Трамп Мичиган штатидаги праймеризда ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь