Трампнинг одами ҲАМАСнинг жавобидан қониқмади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ҲАМАС томонидан АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифига берган жавобини “мутлақо қабул қилиб бўлмайди” деб баҳолади. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

“Мен ҲАМАСнинг Америка таклифига берган жавобини олдим. Бу жавоб мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва бизни фақат орқага қайтарадиган жавоб”, дея ёзган Уиткофф.

У ҲАМАС гуруҳи АҚШ томонидан тақдим этилган режани билвосита музокаралар бошланиши учун қабул қилиши зарурлигини таъкидлаган. Музокаралар кейинги ҳафтада бошланиши мумкин.

Уиткоффга кўра, 60 кунлик ўт очишни тўхтатишнинг ягона йўли – бу таклифни қабул қилишдир. Унинг айтишича, келишув маҳбусларнинг оилаларига қайтишини таъминлайди ва барқарор тинчлик жараёнига замин яратади.

Президент Дональд Трамп журналистларга берган баёнотида, бу келишув 24 соат ичида ёки ундан ҳам олдинроқ эълон қилиниши мумкинлигини билдирган.

ҲАМАС эса ёзма жавобида доимий ўт очишни тўхтатиш, Исроилнинг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетиши ва фаластинликларга гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятида эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф томонидан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Баъзи манбаларга кўра, сулҳни Исроил биринчи бўлиб қабул қилган, аммо ҲАМАС ҳалигача якуний қарорини айтгани йўқ.

Ушбу сулҳ қуйидаги шартларни ўз ичига олади:

Ғазо секторида 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш;

10 нафар тирик гаровга олинган асирни озод қилиш;

18 нафар ҳалок бўлганлар жасадини қайтариш;

Бунинг эвазига Исроил тахминан 1 500 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп ҲАМАС Стив Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг