Трампнинг компаниясига қарши жиноий иш қўзғатилиши мумкин
Олам
−
26 Июнь 2021
3198Нью-Йорк (АҚШ) прокуратураси келаси ҳафта АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Trump Organization компанияси ва унинг молия бўлими директори Аллен Вайссельбергга қарши жиноий иш қўзғатиши мумкин. Бу ҳақда “The New York Times” нашри манбаларига асосланиб ёзмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Вайссельберг масаласи бўйича тергов ишлари жорий йилнинг май ойида бошланган. Ундан Американинг собиқ етакчиси ва унинг компаниясига қарши тергов ишларида ҳамкорлик қилишни сўрашган, акс ҳолда унинг ўзи ҳам солиқ жинояти бўйича айбланиши мумкин. Трампнинг ўзига қарши айбловлар қўйилиши ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Trump Organization компанияси янги кредитлар олиш учун активларнинг қийматини сунъий равишда оширган. Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн Trump Organization бундай амалиётларга тез-тез мурожаат қилишини очиқ айтгандан кейин иш очилган.
Аввалроқ, Капитолийга ҳужум уюштирган Трамп тарафдорларига биринчи ҳукм чиқарилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь