Трампнинг хотини БМТ йиғилишида раислик қилади

Олам

image

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп 2 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилади. Ушбу санадан эътиборан бир ой давомида АҚШ мазкур кенгашга раислик қилади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги ваколатхонаси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Қайд этилишича, Мелания Трамп АҚШ номидан Кенгаш йиғилишини бошқариб, таълимнинг тинчликни мустаҳкамлашдаги ўрнига эътибор қаратади. Шу тариқа у БМТ тарихида Хавфсизлик кенгашига раислик қилган илк амалдаги АҚШ Президентининг турмуш ўртоғи бўлади.

Йиғилиш таълим, технологиялар, тинчлик ва хавфсизлик масалаларига бағишланади.

Шунингдек, Мелания Трамп АҚШда расмий давлат лавозимига эга эмас. Бироқ Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган давлат аниқ бир йиғилишни ким бошқаришини мустақил равишда белгилаши мумкин.

БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик бу ҳолат биринчи марта юз бераётганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, илгари давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари кенгаш йиғилишларида иштирок этган, аммо раислик қилмаган.

Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ва тадбиркор Илон Маск АҚШ фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мелания Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг