Трампнинг импичментига оид резолюция АҚШ Сенатига тақдим этилди

Олам 999
image

AҚШ Конгресси Сенатининг Ҳуқуқий қўмитаси раиси Линдси Грехем кеча, 24 октябрь куни  AҚШ Президенти Дональд Трампнинг импичменти бўйича Конгресс жараёнини қораловчи резолюцияни тақдим этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

53 республикачи сенатордан 44 нафари илгари қўллаб-қувватлаган ҳужжатга кўра, демократлар назорати остидаги Вакиллар Палатасини импичмент жараёни бўйича расмий текширувни бошлаш ва Трампга "асосий конституциявий кафолатлар" ни тақдим этишга чақирмоқда. "Вакиллар палатаси импичмент процедурасининг сўнгги юз йилликдаги барча прецеденциялари ва анъаналаридан ажралиб чиқади ва Президент Трампга адолатнинг асосий принциплари ва ҳар бир америкаликнинг процессуал кафолатларини рад этади", дейилади ҳужжатда.

Республикачилар бу жараённинг ўзи етарли даражада шаффоф эмаслигини таъкидламоқда. Қарорда республикачиларга гувоҳларни чақириш учун демократлар билан тенг ваколатлар бериш зарурлиги кўрсатилган. Aввалроқ Вашингтон маъмурияти бу жараённи демократлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, ушбу жараённи конституцияга зид деб атаган.

Вакиллар палатаси ва Сенатнинг ҳар бир Конгресс палатасида алоҳида-алоҳида қабул қилинган қарорлари қонуний кучга эга емас ва тавсифий ҳисобланади. Шундай қилиб, қонун чиқарувчилар маълум бир масала бўйича ўз нуқтаи назарларини билдиради ва ижро этувчи ҳокимият бундай ҳужжатларни эътиборсиз қолдиришга ҳақлидир. 

Шу йилнинг 24 сентябр куни Демократик партия томонидан бошқариладиган Конгресс Вакиллар палатаси Трампга қарши импичмент процесси бошланганини эълон қилди. Бунга сабаб сифатида, Трамп 2020 йилда иккинчи муддатга қайта сайланиши учун июль ойида Украина Президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида Украина Президентига босим ўтказгани ҳақидаги айбловлар кўрсатилган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.9
t
×