Трампнинг ғалабасига рекорд суммада пул тикилди
Олам
−
03 Ноябрь 2020
14973Буюк Британиядан келган ишбилармон ва собиқ банкир АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг сайловда ғалаба қозонишига 5 миллион доллар миқдорида гаров тикди. Бу ҳақда “Sun” нашри ёзмоқда.
Маълум қилинишича, у британиялик мутахассислар билан маслаҳатлашгандан сўнг, Кариб денгизидаги Кюрасао оролидаги хусусий букмекер идоралари хизматидан фойдаланган ҳолда гаров тиккан. Агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, британиялик тадбиркор деярли 15 миллион доллар ютиб олиши мумкин.
"Ушбу ставка ҳақида сўз тарқалди ва биз бу сиёсатдаги энг катта (ставка) деб ўйлаймиз", деб ёзмоқда нашр.
Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги Президентлик сайловлари бугун, 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.