Шунингдек, унинг Facebook, Instagram, Twitch, Snapchat’даги саҳифалари ҳам блокланган.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирган эди.
Маълумот ўрнида, Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси демократ Жозеф Байденнинг 3 ноябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги ғалабасини маъқуллаган.