Трампнинг ақлий қобилият бўйича тест натижаси эълон қилинди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мутлақо соғлом ва у олий бош қўмондон ва давлат раҳбари вазифасини бажаришга тайёр. Бу ҳақда  Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.

11 апрель куни Президент Трамп Walter Reed номидаги миллий ҳарбий тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтган. Трампнинг ўзи текширувдан ўтиши биланоқ когнитив қобилият тестида “барча саволларга тўғри жавоб берганини” айтган.

Тест натижалрига кўра, Трамп ҳақиқатдан ҳам ўзи айтганидек мутлақо соғлом. 

“Президент Трамп ҳали ҳам аъло даражада соғлом бўлиб, юрак, ўпка, асаб тизими ва умумий жисмоний ҳолатнинг яхши ишлашини намойиш этмоқда”, дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллиардер, Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскнинг биографи Сет Абрамсон дунёнинг энг бой одами ақлини йўқотиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп ақлий қобилият бўйича тест натижаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг