Трампни отган одамнинг шахси очиқланди (видео)

Олам

image

Кеча, 13 июль куни АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга Пенсильваниядаги тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилиб, суиқасд уюштирилганди. Трампни отган одамнинг шахси очиқланди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Мамлакат Федерал қидирув бюроси Оқ уйнинг собиқ раҳбарига уюштирилган суиқасдни Пенсильвания штати, Бетел-Парк шаҳарчасида яшовчи 20 ёшли Томас Мэтью Крукс уюштирганини тасдиқлади. Марҳум Крукс штатнинг Батлер шаҳрида Дональд Трамп иштирокидаги митингда унга қарата ўқ узган. У митинг жойидан тахминан 100 метр масофадаги қўшни бино томидан туриб, отиш учун АR-15 русумли яримавтомат милтиқдан фойдаланган.

Суиқасддан олдин олган видеосида Крукс Республикачилар ва Трампдан қаттиқ нафратланишини, шунинг учун одамлардан нима қилмоқчилигини тахмин қилишни сўраган.

Трампнинг сайловолди кампанияси вакилларига кўра, собиқ президент яхши аҳволда.

АҚШ собиқ президентига суиқасд уюштиришда гумонланувчи Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.


Берилган маълумотга кўра, у олдин жиноий жавобгарликка тортилмаган. Шундай бўлса ҳам Крукснинг иши чуқур ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп суиқасд Томас Мэтью Крукс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг