Трампга суиқасд ортидан Махфий хизмат раҳбари истеъфога чиқди
Олам
−
23 Июль 2024 9625 1 дақиқа
АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл ўз агентлиги АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасднинг олдини ололмагани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда CNBC телекомпанияси хабар берди.
Қўшимча тафсилотлар келтирилмаган. Читл Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик қўмитасининг тингловида суиқасдга уриниш Махфий хизмат томонидан "катта муваффақиятсизлик" эканлигини ва унинг олдини олиш мумкинлигини тан олди.
Тингловда қатнашган бир неча қонунчилар Читлни ўз лавозимидан истеъфога чиқишга очиқчасига чақирди.
АҚШ Президенти Жо Байден тез орада хизматга янги директор тайинлашини айтди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь